САНЪАТГА БАХШИДА ЭТИГАН УМР...
Abstract
Халқ амалий санъати азал-азалдан ривожланган бўлиб, бугунги кунда хам
ўз ўрнига эга. Унинг ўзига хос турлари мавжуд бўлиб фаолият юритган ва
бугунги кунда фаолият олиб бораётган узтозлар ва шогирдлар талайгина.
Авлоддан-авлодга ўзларидаги бор сир-синоатни шогирдларига ўргатиб
келишган. Ана шндай узтозларга шогирд бўлиб, бугунги кунда бир қанча
шогирдларга узтозлик қилаётган, набираларнинг бобоси Наманганлик ўймакор
уста Муйдинов Неъматжон бободир.
Уста Наманган вилоятининг Курашхона кўчасида 1949 йил 15 сентябрида
хунармандлар оиласида туғилган. Наманган шахридаги 13-мактабда тахсил
олиб, оталари Абдуллаев Муйдинбой отадан устачилик сирларини ўрганган.
Наққошлик ва ўймакорлик сирларини Қўконлик уста Қодиржон Хайдаров
томонидан пухта эгаллаб, 1972 йил ташкил топган Наманган шахар Пионер ва
ўқувчилар уйини Амалий санъат тўгараги раҳбари лавозимида иш фаолиятини
бошлаган.