МУЛЛА БОЗОР ОХУНД ЁДГОРЛИГИ

Authors

  • Валиева Ҳадияхон

Abstract

XVII асрнинг йирик мутасаввуфларидан бири олим ва шайх Мулла Бозор
Охунднинг тўлиқ исми Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон Муҳаммад Бобур Қорахон
Мулла Бозор Охунддир. Ул зот XVI аср охири (санаси номаълум) Наманган
шаҳрида таваллуд топган. Бошланғич таълимни уйида, кейинги босқични
Наманган мадрасаларида олган. Илмга ташналик уни Туркистоннинг илм-фан
маркази бўлмиш Бухорога олиб келган. Бухорода донишманд олим Мирзо
Баҳодир Бухорий билан танишди, ундан таълим олди. Устозини пир, ўзини
мурид ҳисоблаб, узоқ йиллар олимнинг хизматида юрди. Мирзо Баҳодирдан
иршод хатини (пирнинг ёрлиғини) олгач, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари
бўйлаб саёҳат қилди. Қошғарнинг Хўтан, Ёрканд шаҳарларида бўлди. У ерда
Ҳидоятуллоҳ Офоқ Хўжа билан танишди. Наманганга қайтгач, қолган умрини
имомлик ва мударрисликка, кишиларни тўғри йўлга солишдек шарафли,
машаққатли юмушга сарф этди. Мулла Бозор Охунд ўз даврининг фиқҳ, ҳадис,
тарих, география, илми ҳисоб, фароиз, адабиёт, руҳиятшунослик ва бошқа
билимларни яхши эгаллаган йирик мутафаккир эди. У туркий, арабий ва
форсийда ижод қилган шоир ҳамдир. Ул зот оташнафас шоир Бобораҳим
Машрабга илк сабоқ берган, унинг шоир бўлиб етишишига катта ҳисса қөшган
ва уни ягона Аллоҳга эътиқод, фоний дунё ҳавасларига көнгил қўймаслик руҳида
тарбиялаган меҳрибон устоз эди. Мулла Бозор Охунд 1668 йил Наманганда
вафот этган.

Published

2024-02-07

How to Cite

Валиева Ҳадияхон. (2024). МУЛЛА БОЗОР ОХУНД ЁДГОРЛИГИ. ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 38(7), 69–71. Retrieved from https://newjournal.org/01/article/view/11317