ХАЛҚАРО МИҚЁСДА МАЪНАВИЙ ЕТУК ВА ЗАМОНАВИЙ ОИЛАНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Abstract
Инсоният тарихида ва дунё миқёсида ҳам оила муқаддас қўрғон бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу Аллоҳнинг инояти билан миллатидан, ирқидан, жинсидан ва диний эътиқодидан қатъи назар никоҳ орқали шаклланади. Унга хиёнат қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Эркак ва аёл оилада ўзларига белгиланган вазифалари бор. Буларни ҳолол ва покиза бажарадиган бўлса, ҳеч қандай низо ёки жанжал, кўнгилсиз ҳодисалар, кўнгилхиралик юзага келмайди. Оиланинг ички оламига аралашишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Оилавий муаммоларни фақат оила соҳиби ва соҳибалари ўзаро инсоний муносабатлар билан ҳал қилиши лозим. Оиланинг сирини ташқарига чиқариш – бу, биринчи галда тарбиясизликнинг, савиянинг етарли эмаслигининг оқибати. Масалан, бегона кишига соатлаб оилавий сирингизни тўкиб солдингиз. Бу билан оиланинг муаммоси ҳал бўлиб қоладими, асло йўқ. Балки гаплар кўпайиб эрига бир гап, аёлига яна бошқа уйдирма гаплар етиб келиб оиладаги муҳитнинг янада ёмонлашишига олиб келади. Бундай оилада вояга етаётган фаарзандлар қай аҳволда бўлади. Бу ҳам дунё миқёсида катта муаммо.