ЖАМОЛИДДИН ИБНИ ХИШОМ АЛ-АНСОРИЙНИНГ ХАЕТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Abstract
Ибн Ҳишом роҳматуллоҳи алайҳ атрофидаги кўзга кўринган бир қанча уламоларни ортда қолдирган, илмда юксак даражага эришган олимлар қаторидан жой олган, илм майдонларида ҳолдан тоймайдиган бир қанча уламоларни тинкасини қуритган тақводор ва солиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамалуддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий ал-Мисрийдир.
Араб тили грамматикаси имомларидан Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамолиддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий Мисрий ҳижрий 708-йили зул-қаъда ойида, (милодий 1309-йил) Қоҳира шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигиданоқ у ерда илм ва олимларга муҳаббат қўйиб катта бўлган. Уларнинг жуда кўпларидан илм ўрганган. Баъзи адиб ва фозиллардан ҳам дарс олган.
References
Ибн Ҳажар. “Дурарул камина”. Ҳайдаробод, 1348 ҳ. Б. 2:308-310
Ибн Сирож: Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Абдуллоҳ ас-Сирож Дамашқий. Наҳвий олим. 668-ҳижрий санада таваллуд топган ва 743-ҳижрийда вафот этган.
Абу Ҳайён: Муҳаммад ибн Юсуф, Асируддун Ғорнатий. Ўз асрининг наҳв, луғат, ҳадис ва адабиёт фанлари олими. Тафсирга оид “Баҳрул муҳит” асари машҳур. Ҳижрий 745-санада вафот эфган.
Тож Табризий: Али ибн Абдуллоҳ Ардбийлий Табризий. Бир неча илмларни пухта эгаллаган тақводор олим. Ҳижрий 746-санада вафот этган.
Тож Фокиҳоний: Умар ибн Али ибн Солим ибн Сидқа Лахмий Искандарий. Наҳвга оид “Шарҳул умда”, ал-Ишаро” ва бошқа бир қанча китоблари бор. 731-ҳижрий санада вафот этганлар.
Шиҳоб ибн Мураҳҳал: Абдуллатиф ибн Абдулазиз.
Ибн Жамоа: Бадриддин Муҳаммад. Ҳижрий 733-санада вафот этган.
«Буғятул вуот”. Б. 2/69.
«Буғятул вуот”. Б. 2/69.
Фокиҳий. Вафоти 972-ҳижрий сана.
Хотиб Ширбиний. Вафоти 977-ҳижрий сана.
Абу Ҳайён: Аллома Муҳаммад ибн Юсуф ибн Алий ибн Юсуф ибн Ҳайён Асируддин Абу Ҳайён Ғорнатий Андалусий Жиёний Нафзий. Ҳижрий 654-745-йиллар.
Дамашқдаги “Дарул фикр” матбаасида чоп этилган.
Қувайтдаги араб мероси, адабиёти, фани ва маданияти миллий мажлиси.
Қоҳирадаги адабиёт мактабасида нашр этилган.