КАСБИ ЎЗ НОМИГА МУНОСИБ ИНСОН
Abstract
Ҳар бир ижодкор рассом борлиқни ўзи анлагандек тасаввурини акс эттиради. Борлиқ қўйнида туриб, уни мўйқалам орқали ифодалайди.Унинг нозик ифодаларида рангларнинг чексиз жилолари, рассомнинг беғубор олами уфуриб туради. Намангандан ҳам жуда кўплаб иқтидорли рассомлар етишиб чиққан. Уна шулардан бири Ҳайдарали Усмановдир Иқтидорли рассом Ҳайдарали Усманов 1960 йилда Наманган тумани Ирвадон қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилади. Унинг ижоди мактаб партасидан бошланиб, қатор болалар журналларида ижодий ишлари босилиб чиқади . У мактабни тугатгач Республика тасвирий санъат мактабига , сўнгра Тошкентдаги Маннон Уйғур номли театр-рассомчилик олийгоҳида таҳсил олади. Ҳайдарали Усманов атоқли рассом Р. Аҳметовдан зўр шижоат-ғайрат билан рассомчилик сирларини ўрганади. 1987-йилда Наманган бадиий фондида ижодкор рассом бўлиб ишлай бошлайди. 1988-йили Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг Наманган бўлимига раис этиб сайланди Ҳ. Усмановнинг шоҳ асари 1981-1989 йиллар орасида яратилган. “Совчилар асари бўлиб, уларда ўзбегимнинг ўзига хос бўлган ибо,ҳаё ва нафосат гўзаллиги билан ёритилган. Ушбу учликда ўзбек ҳалқи тўйларининг ўзига хос анъаналари, урф ва қадриятлари ҳам ўз ифодасини топган.
References
Наманган ҳақиқати газетаси 2018й.
А. Азизов Мозий сабоқхонаси
Интернет сайти