ДОРИВОР ЎСИМЛИК
Abstract
Қадимий Шарқ қўлёзмаларида таъкидланишича чой ўсимлиги бундан қарийиб 4-4,5минг йил аввал Хитойда ўсган.У пайтда чой хоқонларининг тор доирасида доривор ичимлик ёки ошкўк сифатида истеъмол қилинган холос.Милоднинг 4-асрига келиб чой хитойлик баъзи бир уддабирон деҳқонлар томонидан экилиб, маданийлаштирила бошланган. Шу тариқа чой турли амалдор ва задогонларнинг севимли ичимлигига айланади/ Орадан вақтлар ўтиб қўшни давлатлар хусусан Япония ва Кореяда ҳам ичимлик сифатида тарқалади. Ўрта Осиё халқлари жумладан ўзбеклар ҳам чойни севиб истеъмол қиладилар ва қачондан бошлаб деган савол туғилади. Чой ҳақидаги дастлабки маълумотлардан бири араб савдогари Сулаймон (851) ҳикояларида учрайди.Бироқ шуниси ажабланарлики Шарқда машҳур мутафаккир ва табиб Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий ва унинг шогирди ёзиб қолдирган “Касалликлар тарихи” китобида 800га яқин касалликлар муолажаси ҳақида маълумот келтирилганига қарамай чой ҳақида бирор жумла учрамайди Ҳакимлик фаолияти давомида минглаб гиёҳ , мева, ичимлик шарбатлардан доривор сифатида фойдаланган Ибн Сино асарларида ҳам чой ўсимлиги ёҳуд ичимлиги қаламга олинмаган.
References
Узбек когози. Гулистон журнали 2021й/2.
Когоз тарихидан. Фан ва турмуш журнали 1999й /3-4.
Интернет сайтлаи.