ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУЗЕЙДАГИ ЎРНИ
Abstract
Оммавий ахборот воситалари оммавий коммуникацияда музейнинг шериклари ҳисобланади. Аммо ОАВларнинг бирор турига устунлик бериш мумкин бўлган аудиториянинг бир қисмини йўқотишни англатади: ахборот “триумвирати”нинг ҳар бири (матбуот, радио, телевидение) ахборотни аудиторияга етказиш характери ва усулларида қатор ўзига хосликларга эгадир. Шу сабали реклама компаниясини режалаштира туриб, бу ўзига хосликларни инобатга олиш керак: масалан, ўқувчиларнинг матбуотга мурожаат қилишида юз бераётган ҳодисаларга йўналиш олиш биринчи ўринда туради; кейин эса қандайдир маиший-фойдали ахборотга эга бўлиш, бўш вақтини фойдали ўтказиш истаги пайдо бўлади. Радио энг аввало тезкор ахборотни олишга бўлган интилишни қондиради, унга бўш вақтни қизиқарли ўтказиш, ҳаётдан орқада қолмаслик, амалий маслаҳатлар олиш истаги ҳамроҳлик қилади. Экран олдида бўш вақтни ўтказиш истаги телевидениега мурожаат қилишнинг асосий сабабидир, тезкор ахборот олиш эса кейинги ўринда туради.
References
Альмеев Р. Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их развития. – Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура Гуляма. 2007.
Илалов И. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.
Курязова Д.Т. Ўзбекистонда музей иши тарихи. Тошкент: Санъат, 2010.
Столяров Б.А. Музейная педагогика. История, теория, практика. – Москва: Высшая школа, 2004.
Юреньева Т.Ю. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003.
Михайловская А.И. Музейная экспозиция: Организация и техника. М., 1964. – 520 с