КЕНАГАСБЕГИМ (тарихий ҳикоя) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шарофат Ашурованинг “Кенагасбегим” тарихий ҳикоясини ўқиб
Abstract
Қадим Кеш. сабза шаҳар,
Гуллар билан безанар.
Маликаси Кенагас
Моҳлар билан бойлар баҳс.
Ҳусни етти иқлимга,
Бўлиб довруғ овоза,
Совчи қўйиб, харидор,
Борки неча шаҳзода.
Бегим еди нозиктаьб,
Битарди шеър-у ашъор,
Мардлардек феъл-атвори.
Олдида халқ бош эгар....
Шундоқ унинг ёнидан,
Учиб оппоқ кабутар
Минорага интилар
Қадим гўзал лайлаклар.
Водариғ шу қушлардек,
Юртда қанот қоқарди,
Килиб чексиз орзулар,
Уммонида оқарди.
Не тонгки босиб ғафлат,
Қонга тўлди кўчалар.
Насруллохон лашкари,
Вайрон этди гумбазлар.
Бунинг қадар разолат,
Умрида у кўрмаган,
Зулмин асрлар оша,
Авлодлар кечирмагай.
Маҳобатли Оқсарой,
Зумда бўлди вайрона.
Тўрт ён тўла жасадлар,
Қаср ўт ичра ёнар,
Ҳукмдор илинч ила.
Боқиб таслим қилар жон.
..............
Downloads
Published
2023-04-24
How to Cite
Дилфуза Халилова. (2023). КЕНАГАСБЕГИМ (тарихий ҳикоя) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шарофат Ашурованинг “Кенагасбегим” тарихий ҳикоясини ўқиб . ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 20(2), 38–40. Retrieved from https://newjournal.org/01/article/view/5648