ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИ ТЕРМИНОЛАРИ ТАДҚИҚИ
Keywords:
Калит сўзлар: термин, синонимия, антонимия, полисемия, лексика, лингвистик тадқиқотлар, терминологик бирликлар.Abstract
Аннотация: Ушбу мақолада биз махсус мақсадли тилнинг лексик таркиби,
соҳа терминологияисдаги ўрни, лингвистик хусусиятларини муҳокама қиламиз.
Агар умумий луғатда бу терминлар кетма-кет берилган бўлса, махсус луғатда
улар ўзига хос хусусиятларга эга. Шундай қилиб, бир сўз бир маънога эга
бўлганда, терминларга қўйиладиган талаб сифатида ҳар доим бир маънолилик
ажратиб кўрсатилган. Демак, терминнинг полисемантик алоқалари
тилшунолсикда муҳим аҳамиятга эга. Терминологик бирликларнинг замонавий
тадқиқотлари амалда вазият бошқача эканлигини кўрсатади. Муайян билим
соҳаларида лексик бирликларнинг доимий равишда тўлдирилиши ва
янгиланиши мавжуд бўлиб, аксарият ҳолларда умумий лексика
ривожланишидан олдин луғатни тўлдириш ва кенгайтириш эҳтиёжини келтириб
чиқаради.