БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УНДАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ

Authors

  • Аминова Хафиза Обидовна

Abstract

Булут технологияси ҳозирги кунда янги тушунча ҳисобланади ва бу тушунча
турли хил соҳаларга эндиликда кириб кела бошлади. Булут технологияси
ёрдамида таълим берувчи дарс фаолияти давомида анъанавий, аралаш ва
ноанъанавий таълимни ташкил қилиш имконига эга, бунда таълим берувчи
таълимни ташкил қилиши учун алоҳида хақ эвазига серверни ижарага олиши ёки
ҳостинг хизматидан фойдаланиш талаб этилмайди. Бундай вазифаларни булут
провайдери ўз зиммасига олади. Таълим олувчилар учун ҳам булут технологияси
ёрдамида ташкил қилинган таълим турида бир қанча имкониятлар мавжуд, бундай
имкониятлар сирасига таълимга тегишли барча файллар бир жойда сақланади,
бунда таълим олувчи масалан керакли адабиётларни интернетдан қидиришига
ҳожат ҳам қолмайди.

Published

2023-06-04

How to Cite

Аминова Хафиза Обидовна. (2023). БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УНДАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ . ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 22(9), 85–87. Retrieved from https://newjournal.org/01/article/view/7239