ЙИГИРИШ КОРХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ПНЕВМОМЕХАНИК ИП ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИМКОНИЯТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Abstract
Маълумки, ип ишлаб чиқаришдаги моддий харажатларнинг умумий ҳажмида хом ашё харажатлари 85% ни ташкил этади, шунинг учун хом ашёдан оқилона фойдаланиш ва уни тежаш масалалари доим тўқимачилик соҳасида ишлаётган олимлар ва мутахассисларнинг диққат марказида туради. Сўнгги йилларда пахтанинг нархи мунтазам ошиб борганлиги сабабли жаҳон амалиётида ишлаб чиқариш чиқиндиларидан оқилона фойдаланишга бўлган қизиқиш кескин ўсди. Пахта толасидан ип йигириш корхоналарининг технологик чиқиндилари 15-20% ни ташкил этади. Чиқиндилар миқдори йигириш тизими, ишлаб чиқарилаётган ипнинг чизиқли зичлиги, пахта толасининг типи, нави и ифлослик даражасига боғлиқ.
References
Р.С.Ташменов, Ж.У.Мирхаликов, Р.Т.Калдибаев. Исследование состава очищенных отходов для производства пряжи пневмомеханического способа прядения.
Лебель В. Оценка электростатических свойств текстильных материалов в,процессе переработки. Технико-экономический бюллетень СЭВ по Л.П. -1972, Т. XII, - № 8, - с. 48-54.
Cotton Outlook Special Feature Uzbekistan. 2005, с. 42-48.