СИНЕРГЕТИКАНИНГ ИЛМИЙ-ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР РИВОЖИДАГИ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Д.М.Бозаров

Keywords:

Калит сўзлар: синергетика, бифуркация, аттрактор, диссипатив структура, детерминистик қонуният, нисбийлик назариясидан, квант механикаси.

Abstract

Постнокалассик фаннинг ривожланиши фалсафий йўналишларнинг
ўзгаришига ва диалектик муаммоларни янгиланишига олиб келди. Ҳозирги
вақтда замонавий фанлараро йўналиш сифатида синергетика ушбу туб
ўзгаришлар маҳсули сифатида намоён бўлмоқда. Бироқ, синергетикани
фалсафий муаммолари тизимида ҳали ҳам бир қатор ҳал қилинмаган жиҳатлар
мавжуд: Биринчидан, синергетиканниг асосий тушунча ва тамойиллари ҳали-
ҳануз фалсафий билимлар контекстида тўлиқ амалга ўрганилмаган, унинг
маъноси ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Иккинчидан, баъзи адабиётларда
синергетика тушунчалари ва категориялари асл маъносидан ташқари
метафоралаштирилган ва бузиб кўрсатилган. Учинчидан, синергетика фан,
фалсафа ва маданиятда ўз ўрнини топиши учун ўзининг фундаментал
асосларини кўрсатиши керак. Тўртинчидан, синергетика ҳолатини аниқлашнинг
ягона йўли уни “анъанавий” диалектик методология билан солиштиришдир.
Синергиянинг шаклланиши уни концептуаллаштириш жараёни - онтологик
ғояларни эмпирик далиллар билан уйғунлаштириш зарур. Синергиянинг умумий
илмий асослари классик ғарб фани, экспериментал табиатшунослик,
термодинамика, тизимли ғоялар, A. A. Богданов тектологиясининг
ривожланиши, универсал эволюционизм, кибернетика ва семиодинамика
тамойилларининг шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур мақолада
синергетиканинг Шарқ ва Ғарб цивилизациясидаги илмий-фалсафий қарашлар
ривожидаги элементлари тадқиқ қилинган. Шунингдек, синергетик ёндошув
орқали инсон оламдаги нарса ва ҳодисаларни номаълум жиҳатларини билиб
олиши мумкинлигига доир муҳим илмий-назарий қарашлар илгари сурилган.

Published

2023-12-08

How to Cite

Д.М.Бозаров. (2023). СИНЕРГЕТИКАНИНГ ИЛМИЙ-ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР РИВОЖИДАГИ АҲАМИЯТИ . ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 35(1), 138–153. Retrieved from https://newjournal.org/01/article/view/9869