МУҒХОНА – МУҒ УЙИ – У ҚАНДАЙ ИНШООТ?

Authors

  • Рахмонлиева М.

Abstract

Ўлмас Баҳромзоданинг “Чодак тарихидан лавҳалар” китобида  кўрсатилишича, ўтмиш замонларда Чодак ва унинг атрофида зардуштийлар яшаган. Улар паст бўйли, чаққон кишилар бўлиб, дарахтдан дарахтга енгил сакраб ўта олишган, озиқ-овқатлари мева-чева бўлган. Қишлоқ атрофида улардан эсдалик бўлиб жуда кўп муғхоналар сақланиб қолган.

Муғхона текис тошлардан чодир шаклида қурилган уй бўлиб, тепа учи тешик, жануб қисмида тош йўлак ва эшик бор. Унга саккиз – ўн киши бемалол сиғиши мумкин. Аслида бу тош уй қабила бошлиғининг хонақоси бўлган. Хонақонинг кунчиқар (шарқий) тарафида ўйма хандақ бўлиб, унга марҳумларнинг қуш ва ҳайвонлар томонидан тозаланган суяклари ҳамда уларнинг руҳларига аталган озуқа, қурол-асбоблар, тақинчоқлар қўйилган, сўнг ясси тошлар қопқоқлаб беркитилган. Муғхоналар Сирдарё лабидан  Чодак сойи бўйидаги дўнгликларгача ҳар 50 – 60 м оралиқда жойлашган. Қишлоқнинг жанубий қисмидаги муғхоналарнинг деворларини бузиб, уларнинг тошларидан шахсий қурилиш ишларида юртдошларимиз томонидан фойдаланиб келинган. Шимолий қисмда қиру-тоғларда қиёфаси аниқ сақланган  муғхоналар ҳали ҳам мавжуд. Ўша давр қурувчилари тошларни  шундай усталик билан тахлашганки, орадан минглаб йиллар ўтса-да, хонага бир томчи ҳам сув ўтмаган.[1]

 

 

Published

2024-02-28

How to Cite

Рахмонлиева М. (2024). МУҒХОНА – МУҒ УЙИ – У ҚАНДАЙ ИНШООТ?. Journal of New Century Innovations, 47(2), 58–61. Retrieved from https://newjournal.org/new/article/view/12025