СИРЛИ ЧОРТОҚ ГАВХАРИ
Abstract
Бугунги кунда рамзий қабрлари турли давлатларда жойлашган азиз авлиёлардан бири бу Увайс Қарaнийдир.
Бу зиёратгоҳ халқ тилида Балиқ кўл номи билан аталади. Ушбу зиёратгоҳ диққатга сазовор жойлардан бири бўлиб, Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига тасдиқланиб киритилган.
Увайс Қараний зиёратгоҳи халқ тилида балиқ кўл деб аталувчи ушбу маскан Наманган вилояти Чортоқ тумани Боғистон МФЙ да жойлашган жойлашган.
Зиёратгоҳга остона ҳатлаб қадам қўяр экансиз гарчи бошимиздан қиздириб турган қуёшнинг заррин нурлари майин эсаётган шабодда олдида ўз кучини йўқотгандай гўё. Ўнг тарафда дам олиш айвони, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, тўғрида музей ҳамда кутубхона, мақбара унинг ёнида айвон, 1400 ўринга мўлжалланган масжид, замонавий талабларга мос ва ҳос тарзда бунёд этилган мехмонҳона ҳамда кўлни кўришингиз мумкин. Бу масканни кўркига кўрк қўшиб турган манзарали дарахтлар, ям-яшил майсалар, очилган гулларнинг таровати димоғингизга урилади.