ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ХАВФЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИ
Abstract
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар соғлиги ва ҳаётини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминотини барқарор сақлаш асосий йўналишларидан бирига айланган. Мазкур йўналишда Республикамиз аҳолисига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиш, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик жиҳатдан мақсадли ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда сўнгги йилларда кўрилган чоралар натижасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти 2 бараварга кўпайишига, йилига 10 миллион тоннадан ортиқ сабзавот, 17 миллион тоннадан ортиқ бошқа деҳқончилик маҳсулотлари, шунингдек чорвачиликда 2,5 миллион тонна гўшт етиштиришга эришилди.
References
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4821-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5995-сон фармони
Б.Р.Xaмдaмoв, A.A.Мaмaжoнoв / ISO 22000: 2018 Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежмент тизимлари. Озиқ-овқат маҳсулотларини яратиш занжирида иштирок этувчи ҳар қандай ташкилотга талаблар. (Жoрий этишга тавсиялар)./Монография, – Aндижoн - 2021, "АндМИ" нaшриёти - 110 б.
Хамдамов Б.Р, Мамажонов А.А /Халқаро бозорга чиқишда ISO 22000 озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизимларининг ўрни./ Наманган муҳандислик-технология институти илмий-техника журнали, Том 4 Махсус сон №3, 2019 й.
O’z DSt ISO 22000:2019 Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимлари. Озиқ-овқат маҳсулотлари яратиш занжирида иштирок этувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар