“АЛПОМИШ”НИНГ БИР КУЙЧИСИ

Authors

  • М.Қаршибоева
  • Д.Ш.Обидова

Abstract

Маълумки, меҳнат қуролларининг такомиллашуви ва моддий ишлаб чиқариш
ҳажмининг ўсиши қадимги одамларнинг шаклланаётган уруғ-жамоа муҳитида
ўзини шахс сифатида англаши ва тарихий жараённинг субъекти сифатидаги ўрнини
тушуниб етишига олиб келди. Бунинг натижасида “янги” одамнинг тарихий
хотираси миф эмас, афсона, ривоят ва бошқа эпик асарлар мазмунида акс этди.
Мазкур ижодий босқич, бизнинг назаримизда, мифга мойил янги мазмун
(нарратив) – унинг бир киши хотирасидаги ижроси (меморат) – унинг бир неча
кишига маъқул тушиб, қайта ишланган, бойитилган шакли (фабулат) – омманинг
номоддий бойлигига айланган шакли (оғзаки сюжет) ўрамида тадрижий равишда
кечган.

Published

2022-12-20

How to Cite

М.Қаршибоева, & Д.Ш.Обидова. (2022). “АЛПОМИШ”НИНГ БИР КУЙЧИСИ . Journal of New Century Innovations, 19(3), 27–29. Retrieved from https://newjournal.org/new/article/view/1564