БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДА ТИРБАНДЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, БОЖХОНА НАЗОРАТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ИННАВАЦИОН ЕЧИМЛАРИ
Abstract
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ташқи иқтисодий фаолиятга, уни эркинлаштиришга ва ушбу йўналишда бундан кейин амалга ошириладиган ислоҳотларга янгича ёндашиш зарурлигини тақозо этмоқда. Бу ўз навбатида давлатнинг халқаро-ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикасида божхона ишини тартибга солиш муаммоларига давлат томонидан янгича ёндашувнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши асосан божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга бевосита боғлиқ.