ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР АНИҚЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Мухторова Ш.А.

Keywords:

Таянч сўзлар: паразитар касалликлар, иммунофермент таҳлил, лямблиоз, аскаридоз, трихиниллёз, токсокариоз.

Abstract

Тадқиқот мақсади аҳоли орасида турли паразитлар касалликларнинг
лабаратория усуллари ёрдамида аниқланиш кўрсаткичларни ўрганиш ва
солиштирма баҳолашдан иборат бўлди. Аниқланишича, ИФА ёрдамида
паразитар касалликлар орасида лямблиоз (79.20%), эхинококкоз (13.34%) ва
описторхозлар (3.71%) кўп учради, трихинеллёз (1.70%), аскаридоз (1.34%) ва
токсакариозлар (0.71%) кам миқдорда учради. Нажас текшируви натижасида
гименолипедоз (51.37%), лямблиоз (23.99%) ва энтеробиоз (20.85%) кўп
тасдиқланди. Тениаринхознинг кам миқдорда (3.79%) учрагани ушбу
патологиянинг минтақа учун хос касаллик эмаслиги билан изоҳланди.

Published

2022-12-19

How to Cite

Мухторова Ш.А. (2022). ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР АНИҚЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ . Journal of New Century Innovations, 11(3), 144–149. Retrieved from https://newjournal.org/new/article/view/1673