ФРАНЦУЗ ТИЛИДА ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Сўз тилда номинатив функсияга эга асосий аммо ягона бўлмаган бирликдир.
Нутқда у бошқа сўзлар билан бирикиш хусусиятига эга бўлиб, унинг бу сўз
бирикмалари ясаш функсияси синтактик нормалар ва қоидалар асосида
бошқарилади. Тилда бундай бирикмалар турли моделлар ёрдамида белгилаб
қўйилади. масалан, А+Н модели, сифат ҳамда отдан тузиладиган бирикмаларни
ифодалаб, жуда кўп сўз бирикмалари бу модел асосида тузилиши мумкин. Аммо
тилда шундай бирликлар мавжудки улар ҳам сўз каби ягона тушунча ифодаласада,
шаклан сўз бирикмаси ёки гапга тенг келади. Бундай бирликлар тилда тайёр ҳолда
сақланиб нутққа шундайлигича олиб кирилади ва фразеологик бирликлар деб
аталади. Фразеологик бирликлар икки ва ундан ортиқ лексеманинг ўзаро семантик
боғланиб умумлашма кўчма маъно кашф этишидан вужудга келади.