НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИ

Authors

  • Икрамжон Исмаилов

Abstract

Жаҳонда бозор муносабатлари ривожлана борган сари давлат олий ўқув
юртлари билан биргаликда нодавлат ўқув юртлари сони ҳам кўпаймоқда.
Таҳлиллар кўрсатишича, Ғарбий Европада талабаларнинг 10 фоизи, Шарқий
Европада 40 фоизи, Япония, Жанубий Корея, Филлипинда 80 фоизи хусусий
олий таълим муассасаларида таълим олмоқдалар[1]. Ўзбекистонда ҳам
мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб хусусий таълим
муассасаларини фаолиятини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Жумладан,
давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини
ривожлантиришни ҳам назарда тутган ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида
рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш бўйича 1997 йилда қабул
қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган эди[2].

Published

2023-02-28

How to Cite

Икрамжон Исмаилов. (2023). НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИ. Journal of New Century Innovations, 23(4), 59–61. Retrieved from https://newjournal.org/new/article/view/3966