МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁЛАР ВА МИКРООРГАНИЗМЛАР АСОСИДА ОРГАНОМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ОЛИШ
Keywords:
Калит сўзлар: Қизилқум фосфорит уни, Навбаҳор бентонити, қорамол гўнги, азот биофиксацияси, гумус моддалар, фульвокислотлар, компостлаш, физик-кимёвий хоссалар, товар хоссалар, молекуляр азот.Abstract
Аннотация: Мақолада маҳаллий хом ашёлар қорамол гўнги (ҚГ),
Қизилқум фосфорит уни (ФМ) ва Навбаҳор бентонити (НБ) ҳамда азот
боғловчи микроорганизмлар (АБМ) асосида органоминерал ўғитлар олиш
бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган. Янги турдаги
органоминерал ўғитлар олишда ҚГ:НБ:АБМ=100,0:2,5:(0-4) ва
ҚГ:НБ:ФУ:АБМ=100,0:5,0:2,5:(0-4) нисбатлардан фойдаланилган. Компостлаш
вақти 1 кундан 60 кун мобайнида олинган. Олинган янги турдаги
органоминерал ўғитларнинг физик-кимёвий ва товар хоссаларини ўрганилган.
Органоминерал ўғит намуналар таркибларини замонавий физик-кимёвий
усулларда таҳлил этилган. Маҳаллий рудаларни (ФУ ва НБ) қорамол гўнги
билан компостлаш ва ҳосил бўлган аралашмани азот боғловчи
микроорганизмлари бўлган эритма билан қайта ишлаш гумус моддаларини,
фосфорнинг ўсимлик ўзлаштириладиган шакллини ортишига ва энг муҳими,
озуқа компонентларини кўпайишига олиб келган. Атмосфера молекуляр
азотининг биофиксацияси туфайли олинган органоминерал ўғит таркибидаги
азот миқдори АБМ қўлланилмаган ҳолатга қараганда 3,2-4,1 баравар кўп
эканлиги аниқланган.