ШОЛИ ЕТИШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК ОМИЛЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар. Шоли етиштиришни ривожлантириш, иқтисодий самарадорлик, самарадорлик омиллари, харажатлар сметаси, режалаштириш, агротехнологик жараёнлар, инновацион омиллар, лазер ускунаси, шоли уруғчилиги, сув бериш ротацияси, гуруч сифати.Abstract
Аннотация. Мақолада шоли етиштиришни ривожлантиришда иқтисодий
самарадорлик омиллари мавзусида ўтказилган илмий тадқиқот натижалари баён
этилган. Тадқиқотнинг асосий мақсади шоли етиштиришни ташкил этишда энг
самарали инновациялардан фойдаланган холда иқтисодий самарадорликни
таъминлашдир. Бу мақсадни амалга оширишда шоли етиштириш иқтисодий
самрадорлигига таъсир этувчи омиллар ўрганилди ва бу омиллар
самарадорлигини ошириш билан боғлиқ янги инновацион ташкилий-иқтисодий
усуллар қўлланилди. Жумладан шоли етиштириш харажатларини ҳар бир
агротехнологик жараён асосида аниқ режалаштирилиши яъни харажатлар
сметасини олдиндин аниқ белгиланиши харажатларни доимий равишда назорат
қилиш имкониятини яратиши исботланди, шоли экиладиган ерларни текислашда
лазер ускуналаридан самарали фойдаланиш шоли майдонларида сув сатхини бир
хилда яъни 5-7 см хажмда бўлишлигини таъминлаши тадқиқ қилинди. Шолидан
уруғ олишнинг янги инновацион усулини қўллаш асосида шоли ҳосилдорлигини
гектарига 10-15 центнерга ошириш мумкинлиги ва уруғчиликда сортосмесни
олдини олиниши асосланди, шоли етиштиришда ротацияли суғориш усулидан
самарали фойдаланиш асосида шоли ҳосилдорлигини гектарига 15 центнергача
ошириш мумкинлиги тадқиқ этилди.