ЭРИОХРОМ ҚИЗИЛ В РЕАГЕНТИ ЁРДАМИДА ГАЛЛИЙ ИОНИНИ ҚАТТИҚ ФАЗАЛИ ЛЮМИНЕЦЕНТ УСУЛДА АНИҚЛАШНИНГ АНАЛИТИК ЖИҲАТЛАРИ

Authors

  • Бобожонов Хикмат Шавкатович
  • Усманова Хилола Уматалиевна
  • Сманова Зулайхо Асаналиевна

Abstract

Сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Атмосферада, сувда, тупроқда, ўсимликларда, биологик объектларда токсик элементларни доимий назорат қилиш муҳимдир [1]. Ўзбекистон Республикаси қора, рангли ва полиметалларнинг бой ҳомашё  базасига ва уларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш имкониятига эга. Мунтазам равишда металларни қайта ишлаш атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва аҳоли саломатлигига жиддий хавфни келтириб чиқаради [2-4]. Бу эса ўз навбатида  токсик металларни жумладан галлийни аниқлашнинг селектив ва сезгирлиги юқори бўлган физик-кимёвий анализ методларини ривожланишига ҳамда такомиллашишига туртки бўлади. Бу жиҳатдан юқори сезгирлиги ва нисбатан апаратураларининг арзонлиги билан люминесцент метод самарали ҳисобланади
[5-7].

Published

2023-07-19

How to Cite

Бобожонов Хикмат Шавкатович, Усманова Хилола Уматалиевна, & Сманова Зулайхо Асаналиевна. (2023). ЭРИОХРОМ ҚИЗИЛ В РЕАГЕНТИ ЁРДАМИДА ГАЛЛИЙ ИОНИНИ ҚАТТИҚ ФАЗАЛИ ЛЮМИНЕЦЕНТ УСУЛДА АНИҚЛАШНИНГ АНАЛИТИК ЖИҲАТЛАРИ . Journal of New Century Innovations, 33(1), 42–45. Retrieved from https://newjournal.org/new/article/view/8238