ОРГАНИК ЎҒИТЛАРНИ ЛОКАЛ СОЛАДИГАН ҚУРИЛМА ЭГАТОЧКИЧЛАРИНИНГ ТУРИНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАҚҚОСЛОВ СИНОВЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИ
Abstract
Полизчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Полиз маҳсулотларини аҳолининг эҳтиёжи ва уларга қайта ишлов берадиган саноат корхоналари талабларини қаноатлантирадиган, чет давлатларига эксперт қиладиган ҳажмда ишлаб чиқаришда асосан уларни энергия-ресурстежамкор етиштириш технологияси ва техника воситаларини такомиллаштириш, янгилари ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади [1].
ҚХМИТИда олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида органик ўғитларни полиз экинлари экиладиган майдонларга локал усулда солиб, уларни кўмиш жараёнида бир йўла суғориш эгатини очиб ва экиш пушталарини ҳосил қилиб кетадиган техника воситаси ишлаб чиқилган [2, 3]. Аммо бу тадқиқотларда ушбу ишлаб чиқилган техника воситасининг ўғитлаш ва суғориш эгатларини очадиган иш органларининг тури ва параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаган.
References
Утениязов П.А. Органик ўғитларни полиз экинлари остига соладиган техника воситасининг параметрлари асослаш. Тех. фан. (PhD) ... дис. – Тошкент – 2020. – 173 б.
Абдурахманов А., Утениязов П. Устройство для локального внесения органических удобрений под бахчевые культуры // Агро илм. – Тошкент, 2018. – №4 (54). – Б.84-85.
Қорахонов А., Абдурахманов А., Утениязов П. Полиз экинлари остига органик ўғитларни локал соладиган ўғитлагич қурилма // Агро илм.– Тошкент, 2019. – № 3 (59). –Б. 99.
O’z DSt 3412:2019 “Қишлоқ хўжалиги техникасини синаш. Тупроққа юза ишлов берувчи машиналар ва қуроллар. Синов дастури ва усуллари.” – Тошкент, 2019. – 52 с.
O’z DSt 3193:2017. Қишлоқ хўжалиги техникасини синаш. Машиналарни энергетик баҳолаш усули. // Узбекистон стандартлапггириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги. – Тошкент, 2017. – 14 с.