ФАОЛ ЎҚИТИШГА АСОСЛАНГАН ЁНДАШУВ
Keywords:
Калит сўзлар: Интерфаол таълим, ақлий хужум, муз ёрарлар ,компитенция, катнашчиларни гурухларга ажратиш, ўзлаштирилганни назорати, йўналтирилган сухбат, катталарни ўкитишда кулабб-кувватлаш, рол ўйинлари, фикр-мулоҳаза ва муҳокама,эмпатия ва ҳурмат билан тинглаш қобиляти.Abstract
Аннотация: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлари аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва патронажнинг самарали моделларини жорий этиш ҳамда тиббий хизмат самарадорлиги, сифати, қамровини ошириш учун асос бўлиб келмоқда. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликлар профилактикаси соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда тренерларга асосий ўрин ажратилган, негаки улар хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш режаларига мос келадиган мамлакатнинг эҳтиёжларини ва ўқитиш талабларини баҳолай оладиган етук мутахассисдирлар Агар тренинг ўкувчиларга ўзларининг ўқув мақсадларини аниқлашга имкон берилса, улар ўрганган нарсалари тўғрисида фикр юритишлари ва муаммоларни мустақил равишда ёки ўз ҳамкасблари билан очиқ ва қўллаб-қувватланадиган ўқув муҳитида ҳал қилишга имконият берилса, ушбу ёндашув энг муваффақиятли ёндашув ҳисобланади.